Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳкум Ўзбекистонга қайтарилди

Маҳкум Ўзбекистонга қайтарилди

Шу йилнинг 12 февраль куни Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасининг сўровига мувофиқ, белгиланган жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ё.А.Ғафуров уч ой муддатга қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилган эди.

Маҳкум Тожикистон Республикаси ҳудудида қасддан одам ўлдириш, ноқонуний қурол сақлаш, безорилик, маҳаллий ҳокимият вакилларига куч ишлатиш каби жиноятларда гумон қилинаётганди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, маҳкум Ё.А.Ғафуров шу йилнинг 7 май куни Тожикистон томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли органи вакилларига топширилди.

Айни пайтда у Ўзбекистон ҳудудида содир этган жиноятлари учун тайинлаган жазо муддатини ўтамоқда.

Маҳкум Ё.А.Ғуфуров жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 17.02.2010 й. ҳукми билан қатор ўта оғир жиноятлар содир этишда айбли деб топилиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг