Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миришкор ҳокимининг ҳақоратларга тўла «нутқи» юзасидан текширув бошланди — Бош прокуратура

Миришкор ҳокимининг ҳақоратларга тўла «нутқи» юзасидан текширув бошланди — Бош прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни жирканч сўкинишлар билан «сийлагани», ҳатто уриб-туртгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозиргина Бош прокуратурадан хабар келди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳокимнинг «нутқи» юзасидан бугуннинг ўзида текширув бошланди.

Натижасида ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Бироз аввал Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тарқалган аудиодаги сўкиниш ва ҳақоратлар ҳақиқатда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишли эканини тасдиқлаб, ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари бошлангани маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг