Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўта хавфли рецидивист қамоқдан чиқиши билан акасининг бошига етди

Ўта хавфли рецидивист қамоқдан чиқиши билан акасининг бошига етди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилган судланувчига нисбатан иш кўриб чиқилди.

1979 йилда туғилган ушбу шахс муқаддам олти маротаба судланган. У қамоқдан чиққанидан кейин акаси билан уй устида жанжаллашиб қолади. Акаси унга уйни сотиш таклифини беради. Уканинг мақсади эса уйга тўлиқ ўзи эга чиқиш эди. Келишмовчилик оқибатида хавфли рецидивист спиртли ичимлик таъсирида акасини аёвсиз калтаклаб ўлдиради. Воқеа 2023 йилнинг 19 феврал куни содир бўлган.

Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, марҳум бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия тўқималари ва пардалари остида қон қуйилиши, шунингдек, кўкрак қафаси ва икки томонлама қовурғалар синиши, ўпка ва буйрак лат ейиши, талоқнинг ёрилиши ва бошқа тан жароҳатларидан вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ҳукми билан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж, с» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахсга 85 505 000 сўм жарима ва 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг