Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентни ҳақоратлаган жиззахлик шахсга жиноий иш очилди

Президентни ҳақоратлаган жиззахлик шахсга жиноий иш очилди

Фото: «Fishki.net»

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатлар юзасидан расмий баёнот берилди.

1969 йилда Бахмал туманида туғилган фуқаро В.К. интернетнинг «YouTube» ва «Facebook» тармоқларида «V.K.» (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилиб, ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбари обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётганлиги ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг