Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларида кимларга бепул хизмат кўрсатилади?

Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларида кимларга бепул хизмат кўрсатилади?

Фото: «Medical Express»

Президентнинг 2003 йил 26 февралдаги фармонига биноан ихтисослаштирилган академик Восит Воҳидов номидаги хирургия, урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмаларга (ордерларга) асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланди:

  • болаликдан ногиронлар;
  • ғирт етимлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • 1941 — 1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
  • ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;
  • 1941 — 1945-йиллардаги меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
  • байналмилалчи жангчилар;
  • фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларида моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари.

Ушбу имтиёзларга эга бўлган беморларга марказларда даволаниш учун махсус йўлланмалар (ордерлар) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг