Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ваҳшийларча ўлдирилди. Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди

Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ваҳшийларча ўлдирилди. Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди

Фото: «Xabar.uz»

15.05.2019 йил соат 13:00 ларда Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан «Дамас» русумли автомашина ўрта ва орқа ўриндиқларида Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси А.Х. (1969 й.т.), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х. (1974 й.т.), ўғиллари Ж.И. (1998 й.т.), А.И. (2002 й.т.) ва О.И. (2004 й.т.)ларнинг мурдалари, ҳар бирининг бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг