Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судларнинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот нашр этилди

Судларнинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот нашр этилди

Яқинда «Ўзбекистон Республикаси судларининг 2018 йилдаги фаолияти ҳисоботи» ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди.

Мазкур ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТнинг «Ўзбекистон қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик» тараққиёти дастури ёрдамида тайёрланди.

Бу нашр орқали қизиқувчилар фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар, шунингдек, маъмурий ва иқтисодий судлар фаолияти якунлари юзасидан, бундан ташқари одил судловга эришиш даражасини ошириш, судьяларнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган ишлар бўйича қизиқарли маълумотлар олиш имкониятига эга.

Мазкур ҳисобот билан Олий суднинг расмий сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг