Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьяларни лавозимга тайинлашнинг амалдаги тартиби бекор бўлади

Судьяларни лавозимга тайинлашнинг амалдаги тартиби бекор бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4096, 06.01.2018 й.) қабул қилинди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадиқот институти негизида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрловчи судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрловчи, уларнинг малакасини оширувчи муассаса ҳисобланади.

Судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш 2019/2020 йил ўқув йилидан бошлаб судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан Судьялар олий кенгаши ва Олий суд томонидан белгиланадиган квоталар асосида амалга оширилади.

Курсларга қабул қилинган номзодлар иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ у эгаллаб турган лавозим ўқиш даврида сақланади, бу даврда унга стипендия тўланади.

2020 йил 1 сентябрдан судьялик лавозимларига фақат Судьялар олий мактабида ташкил этилган курсларни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади.

Тайёрлаш курслари дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар стипендия суммасини тўлиқ қоплаб беради.

Судьяларни лавозимга тайинлашнинг амалдаги тартиби 2019/2020 ўқув йили тугагунга қадар сақлаб қолинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг