Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Ходжаевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Алишер Ходжаевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Ходжаев Алишер Жўрақулович Кинематография агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Алишер Ходжаев орада кичик танаффус билан 2005-2024 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раислик қилиб келганди. 2024 йил феврал ойида у ишдан олиниб, ўрнига Абдурашид Жўрабоев тайинланганди. 

Маълумот учун, Алишер Ходжаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган, 1985 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 1996 йилдан 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998−2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001−2002 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002−2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раҳбари ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг