Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тасвирий ойна»га ўғри тушди

«Тасвирий ойна»га ўғри тушди

Иллюстратив фото

2019 йил 11 февраль куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси раҳбари Ж.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 февраль куни номаълум шахс уюшма хонасига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан «Асеr» русумли ноутбук ва «Samsung» русумли принтерни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғаниобод маҳалласида яшовчи Д.Т. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг