Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги 6 киши Туркиядан депорт қилинди

Қидирувдаги 6 киши Туркиядан  депорт қилинди

Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари тошкентлик ҳамкасбларига халқаро миқёсда қидирувда бўлган олти нафар жиноятчини топширди. Улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тадбир Тошкент ва Анқара Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасида илгари эришилган келишувлар асосида ўтказилган.

«Олти нафар шахсларнинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон томонига – Тошкент Интерпол Миллий Марказий Бюроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига топширилди», – дейилади Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг