Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Убайдулла Мингбоев Судьялар олий кенгаши таркибига киритилди

Убайдулла Мингбоев Судьялар олий кенгаши таркибига киритилди

Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Судьялар Ассоциацияси раиси Убайдулла Қурбонович Мингбоев, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқулари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Фарходовна Эшматова ҳамда Конституциявий суд аъзоси Қаҳрамон Ўлжаевлар Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи аъзолари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга кўра, Кенгаш аъзоларининг судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда, саккиз нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг