Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй ва прописка бериладими?

Уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй ва прописка бериладими?

Фото: «Спутник»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка қилиш бўйича фуқароларни қийнаб келаётган айрим саволлар юзасидан Ички ишлар вазирлигига хат билан мурожаат қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасидан саволимизга қуйидагича жавоб келди.

Савол. Тошкент шаҳрига пропискага қўйишда уруш қатнашчилари (иккинчи жаҳон уруши, афғон уруши) учун имтиёзлар борми? Уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй берилиши ва пропискага қўйилиши ҳақидаги гап қанчалик тўғри?

Жавоб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонунига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур қонунда уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй бериш ва доимий пропискага қўйишда имтиёзлар қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг