Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай ҳолатларда 100 фоиз тўланади?

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай ҳолатларда 100 фоиз тўланади?

Фото: «Xabar.uz»

Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:

— ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;

— байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;

— қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;

— Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;

— Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;

— меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.

Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
  • иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг