Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХ ходими тўппончадан ўқ узди. ИИББ ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот берди

ЙҲХ ходими тўппончадан ўқ узди. ИИББ ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот берди

Фото: ИИББ

Бугун ижтимоий тармоқларда ЙҲХ ходими тўппончадан ўқ узгани тасвирланган видео тарқаб кетган эди. Видеолавҳада тасвирланишича, ЙҲХ ходими автомобиллар йўлини тўсиб турган ва тўсатдан тўппончасини чиқариб, уни ўқлаган.

Шу аснода тўсатдан тўппонча отилиб кетади. Атрофдагилар ва ички ишлар органлари ходимининг бахтига бу вақтда тўппонча ерга қаратилган эди. ИИББ бу борада қуйидагича изоҳ берди.

«Ушбу ҳодиса бўйича кеча, 7 августда ИИББ информацион ресурсларида хабар берилган эди.

Таъкидлаб ўтиш лозим, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари ҳақидаги» Қонунида ички ишлар органлари ходимлари ўқотар қуролдан фойдаланиши белгилаб қўйилган. Ушбу қонуннинг 24-моддасида («Ўқотар қуролдан фойдаланиш») айтилганки, транспорт воситаси ҳайдовчиси фуқаролар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдираётган ҳамда ички ишлар органлари ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмаётган бўлса, ички ишлар органлари ходими ўқотар қурол ёрдамида транспорт воситасига шикаст етказиб, тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга маълум қиламизки, тўппончадан тўсатдан ўқ отилгани сабаби, шу жумладан, қуролнинг носоз бўлиши мумкинлиги бўйича текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг