Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 11 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 11 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 11 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 28-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 10 апрель ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 669 нафарга етди: 42 нафар бемор соғайиб кетган, уч нафари вафот этган.

Бир суткада 87 нафар янги бемор аниқланди.

Яқин хориж мамлакатларида коронавирус қайд этилиши бўйича Россия етакчи — салкам 12 мингта ҳолат. Беларусда эса 10 апрель куни антирекорд қайд этилди — 495 нафар янги бемор аниқланди. 

Украинада коронавирусни юқтирганлар сони 2203 нафарга етган бўлса, Беларусда 1981 нафарга етди, Молдова (1438) ҳамда Эстония (1258) «минглик довон»дан ўтган бўлса, бугун-эрта улар сафига Литва (999), Озарбайжон (991) ва Арманистон (937) қўшилишга жуда яқин турибди.

Қолган кетма-кетлик:

  • Қозоғистон — 812
  • Ўзбекистон — 669
  • Латвия — 612
  • Қирғизистон — 298
  • Грузия — 234.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (489 минг), Испания (157 минг), Италия (147,5 минг), Франция (124,8 минг) ва Германия (119,6 минг).

11 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.670.190 нафарга етди, шундан 101.559 нафари вафот этган, 372.403 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 184 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг