Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилда 2 млрд. долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш режалаштирилган

2018 йилда 2 млрд. долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш режалаштирилган

Фото: «Uz24.uz»

Жорий йилда 2 млрд. долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Республикада 2016-2021 йилларга мўлжалланган мева-сабзовотни етиштириш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, яқин 5 йил давомида 285 минг гектар ер пахта ва ғалла майдонлари қисқариши эвазига оптималлаштирилган. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жорий йил охиригача 19.7 млн. тоннага етказилади. 2020 йилга келиб бу рақам 25 млн. тоннани ташкил этиши кутиляпти.

«2020 йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 25 млн. тоннани ташкил этиши, экспорт ҳажми эса 5 млрд. долларгача етиши кутилмоқда», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг