Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда  эълон қилинади

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда  эълон қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар беришича, Агентлик, Молия вазирлиги, ҳамда  Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга биноан барча даражадаги бюджет маблағлари тақсимловчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси томонидан расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Жумладан, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;
  • расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;
  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари
  • Шу билан бирга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;
  • давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу Низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш.

Ушбу ўзгаришлар натижасидаб давлат органларининг юджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларни қандай мақсадларда сарфланаётганлиги бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.

  • Шу билан бирга Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб бориши;
  • давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.

Эслатиб ўтиш жоизки, қонунчиликга киритилган тегишли ўзгартиришларга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб бюджет очиқлиги бўйича маълумотларни расмий веб-сайтларига жойлаштирилмаганлиги бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳамда тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг