Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Centrum Air йўналишлар тармоғини кенгайтириб, янги халқаро йўналишларни ишга туширмоқда

Centrum Air йўналишлар тармоғини кенгайтириб, янги халқаро йўналишларни ишга туширмоқда

Centrum Air авиакомпанияси ўз йўналишлар тармоғини ривожлантириш доирасида қатор янги мунтазам халқаро йўналишлар ишга туширилишини эълон қилади. Асосий эътибор МДҲ мамлакатларидаги иштирокни кенгайтириш, шунингдек, Осиё давлатлари билан авиация алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Баҳор-ёзги жадвалда авиакомпания Россия шаҳарларига янги рейсларни очмоқда:

  • Омск – 3 апрелдан, ҳафтасига 1 марта (жума)
  • Красноярск – 29 мартдан, ҳафтасига 2 марта (пайшанба, якшанба)
  • Самара – 30 мартдан, ҳафтасига 2 марта (душанба, пайшанба)
  • Сочи – 30 мартдан, ҳафтасига 2 марта (душанба, жума)
  • Улан-Уде – 1 апрелдан, ҳафтасига 1 марта (чоршанба)

Ушбу йўналишларнинг очилиши ҳудудлараро транспорт қулайлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида мунтазам қатновчи йўловчилар учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, авиакомпания Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига ҳам авиақатновларни йўлга қўйиш орқали минтақавий тармоқни кучайтирмоқда:

  • Остона – 29 мартдан, ҳафтасига 4 марта (душанба, сешанба, жума, якшанба)
  • Уралск – 22 мартдан, ҳафтасига 2 марта (сешанба, якшанба)
  • Ўш – 1 апрелдан, ҳафтасига 2 марта (чоршанба, шанба)
  • Лаҳор – 21 апрелдан, ҳафтасига 2 марта (сешанба, жума)

Мазкур йўналишларнинг ишга туширилиши минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларини ривожлантириш, ишбилармонлик ва туристик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Барча рейслар Тошкентдан замонавий ва қулай Airbus A320 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Йўналишлар тармоғини янада ривожлантириш доирасида авиакомпания, шунингдек, Тошкент — Самарқанд ички йўналиши ҳамда Вьетнамнинг Дананг ва Камран (Нҳа Транг) шаҳарларига халқаро рейсларни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, 30 мартдан илк Европа йўналиши — Франкфуртга парвозларни бошлаш кўзда тутилган.

Рейслар жадвали ва авиачипталар нархи ҳақида батафсил маълумотни авиакомпаниянинг расмий сайтидан топишингиз мумкин: centrum-air.com.

Қўшимча маълумот учун:

Телефон: (+998) 55−518−88−88
Сайт: centrum-air.com
Facebook: fb.com/centrumairlines
Instagram: @centrumair
Telegram: t.me/centrumair

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг