Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиққани ҳақида гапирди

Президент Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиққани ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни қайд этди.

«Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, «Cotton Campaign» куни-кеча Ўзбекистонни «қора рўйхати»дан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани.

Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом-ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, хом-ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:

  • экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
  • лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;
  • рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;
  • олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг