Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ерни ижарага беришнинг янги тартиби маълум қилинди

Ерни ижарага беришнинг янги тартиби маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича видеоселектор ўтказмоқда.

Йиғилишда маълум қилинишича, Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади.

Бунинг учун, жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади.

Шу орқали камида 400 минг кишини банд қилиш имкони юзага келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг