Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича янги тизим яратиш зарур — Президент

Фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқини таъминлаш бўйича янги тизим яратиш зарур — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилаётган видеоселектор давомида маъмурий судлар ваколатини кенгайтириш ҳақида гапириб ўтди.

«Бу ғоят муҳим, ҳал қилувчи масала бўйича илгари ҳам кўп гапирганмиз. Бу мавзу, бундан кейин ҳам фаолиятимизнинг асосий йўналиши бўлади.

Бизнинг позициямиз оддий, шу билан бирга, ўзгармас ва қатъийдир. Яъни, «Жамиятимизда қонун – устувор, жиноятга жазо – муқаррар» деган принципни оғишмай амалга оширишда давом этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари энг асосий вазифа — дунёдаги «қонун устуворлиги индекси» юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олишга эришишдан иборатлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг