Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермерга 7,9 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди

Фермерга 7,9 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган «Ниҳол агро» фермер хўжалигидан (номи ўзгартирилган) мурожаат келиб тушди.

Унда томчилаб суғориладиган технология жорий этилган ер майдони  Давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилган бўлсада, белгиланган тартибда компенсация ажратиб берилмаётганлиги сабабли банкдан олинган кредит маблағларини қайтаришда муаммоларга дуч келаётганлиги учун  шу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Вакил Девони ходимлари томонидан муаммо бевосита мурожаатчи, вилоят хокимлиги, банк ва кадастрлар палатаси масъуллар иштирокида тақдим этилган ҳужжатлар ва амалдаги қонунчилик  талаблари асосида ўрганиб чиқилиб,  етти миллиард тўққиз юз йигирма етти миллион сўм маблағ компенсация ҳисобидан фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг