Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғишт ва цемент заводлари ҳамда иссиқхоналар газ тармоғидан узилиши мумкин

Ғишт ва цемент заводлари ҳамда иссиқхоналар газ тармоғидан узилиши мумкин

Фото: «Uza.uz»

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни кенгайтириш қўшимча чора тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада миллий иқтисодиёт энергия сиғими юқорилилигича қолаётгани, сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурсларини ва қайта тикланувчи манбаларни саноат ишлаб чиқаришга жалб этиш диверсификациялаш даражаси жаҳон тенденциясига жавоб бермаслиги ва бирламчи ёқилғи турларидан фойдаланишда табиий газнинг улуши юқорилигича қолаётгани айтилади.

Қайд этилишича, жойларда ғишт ва цемент ишлаб чиқариш заводлари, оҳак ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқхона хўжаликларини муқобил ёқилғи турларига мослаштириш ишлари етарлик даражада ташкил этилмаган. Таҳлил қилинишича, муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича топшириқларнинг бажарилишида қолоқликлар кузатилмоқда, жумладан, ғишт ишлаб чиқарувчи заводларнинг 33 фоизи, оҳак ишлаб чиқариш корхоналарининг 0,5 фоизи кўмир ёқилғисига мослаштирилган холос.

Шулардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт тармоқларида табиий газни қозон ва ўчоқ ёқилғи тури сифатида фойдаланиш улушини қисқартириш;  қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва иссиқхона хўжаликларининг қозон ускуналарини табиий газдан бошқа муқобил ёқилғи турларидан (кўмир, кўмир ва ёғоч брикетлари ва паллетлар, биогаз ва бошқалар) фойдаланишга ўтказиш ва бошқа чора-тадбирлар тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлаган.

«Ўзнефтгазинспекция», «Ўзэнергоинспекция», «Ўзтрансгаз» АЖга 2020 йил 1 январдан бошлаб обеъктларни муқобил ёқилғи турларига ўтказиш бўйича чора-тадбирларини бажармаган ташкилотларга табиий газ етказиб беришни тўхтатиш вазифаси юкланади.

Қарорнинг 2-иловасида муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишга ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар объектларини рўйхати келтирилган. Булар:

  1. Пишган ғишт ишлаб чиқариш заводлари.
  2. Оҳак тайёрлаш қурилмалари.
  3. Цемент ишлаб чиқариш заводлари.
  4. Иссиқхона хўжаликлари.

Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси шу йилнинг 13 апрелигача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг