Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«HUMO» банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади

«HUMO» банкоматлари Visa карталарини қабул қилишни бошлади

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Ўзбекистон банклари билан биргаликда Visa халқаро тўлов тизими томонидан ўрнатилган курс бўйича миллий валютада маблағларни ечиш имкониятини жорий қилди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

«Шубҳасиз, мазкур ташаббус Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга кўмак қилади. HUMO Миллий тўлов тизими ва Visa глобал тўлов технологик компанияси мамлакат бўйлаб 250 дан ортиқ банкоматларда Visa карталарини қабул қилиш бўйича техник ишларни муваффақиятли якунладилар, бундай банкоматларнинг сони эса кундан кунга ортиб бормоқда», – дейди МБПМ директори Қурбонов Шуҳратбек.

Visa ва HUMO стратегик ҳамкорлиги пойдевори мазкур йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Visa компанияси Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш мақсадига қаратилган Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми имзоланган пайтда ўрнатилган. Ушбу ташаббус томонларнинг мамлакатда электрон тўловларни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш бўйича ишларидаги биринчи қадам ҳисобланади.

Банкоматдан миллий валютада нақд пул маблағларини бериш учун комиссион ҳақни банкнинг ўзи белгилайди. Туристик шаҳарларда миллий валютада пулларни ечиб олиш имкониятини берувчи HUMO банкоматлари йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар ва ҳ.к. атрофидаги 24/7 шахобчаларида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг