Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Картошка етиштирувчилар уюшмасига раис тасдиқланди

Картошка етиштирувчилар уюшмасига раис тасдиқланди

Фото: «Ogorod.ru»

Элёр Абдуҳошимович Тошпўлатов Ҳукумат қарорига мувофиқ Картошка етиштирувчилар уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка навларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Шунингдек, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг