Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан бошлаб конверсион карталардаги валютани нақд пул шаклида ечиб олиш мумкин

Бугундан бошлаб конверсион карталардаги валютани нақд пул шаклида ечиб олиш мумкин

Фото: «Gazeta.uz»

Ўзбекистонликлар 1 апрелдан конверсион карталардаги пулларини банклар орқали нақдлаштириб олишлари мумкин. Бир кунда ечиб олиш мумкин бўлган валюта миқдори тижорат банклари томонидан белгиланади.

Бир нечта банкларда чекловлар йўқлигини айтишган, агар конверсион картадан кўпроқ пул ечиш керак бўлса, банк нақд чет эл валютасидаги зарур суммани тайёрлаб қўйиши учун, олдиндан хабар бериб қўйиш кифоя. Бироқ «Spot.uz»нинг хабар беришича, «InfinBank»да 1 апрелдан бир киши учун белгиланган касса лимити 5 минг долларни ташкил этади.

Валютани нақд кўринишда олиш ҳақидаги қарор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан март ойида имзоланган эди. Шунингдек, 1 июлга қадар Ўзбекистон ҳудудида барча тўлов терминаллари нафақат мультивалюта тартибида ишлай бошлайди. Яъни улар нафақат Узкард тизимидаги балким хорижий банклар томонидан чиқарилган банк карталарини ҳам қабул қила бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш таъқиқланган. Ўтган йилнинг 5 сентябридан бошлаб валютани эркин айрбошлан бошланган эди, лекин сотиб олинган хорижий валюта фуқароларга нақд кўринишда эмас банк карталари ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилаётган эди. Ушбу валютадан фуқаролар хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг