Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият муассасалари ходимлари ойлиги 45 фоизга оширилади

Маданият муассасалари ходимлари ойлиги 45 фоизга оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 14 май куни «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг (Маданият вазирлиги), шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг («Ўзархив» агентлиги) меҳнат ҳақи миқдорларини ўртача 45 фоизга оширилади.

2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошларини белгилашни назарда тутувчи меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсиш рағбатлантирилади.

2018 йил 1 июндан Ўзбекистон давлат цирки, ҳайвонот боғлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кўзи ожизлар учун кутубхоналари ҳамда давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифаларига театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда ҳар ойда тақдирлаш пули белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг