Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади

«Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади

Фото: «Uza.uz»

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ва янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчиликни мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш ҳамда республика экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида:

Россия Федерациясининг 4 та йирик шаҳрида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилган:

26 октябрь — 1 ноябрь кунлари Самара;

23-24 ноябрь кунлари Санкт-Петербург;

1-2 декабрь кунлари Қозон;

15-16 декабрь кунлари Москва.

Ушбу кўргазмаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни мева-сабзавот, қандолатчилик ва қайта ишланган озиқ-овқат саноати экспонатлари алоҳида миллий стендларда намойиш этилиши кўзда тутилган.

Ушбу кўргазмаларда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор ва экспортёрлар жорий йилнинг 30 сентябрь кунига қадар Вазирликнинг Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва таҳлил бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг