Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк пластик карталардан мажбурий пул ечиб олинишига қарши

Марказий банк пластик карталардан мажбурий пул ечиб олинишига қарши

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилганди.

Солиқ қўмитасига қарздорлар пластик карталаридан қарзларни мажбурий ечиб олиш имкониятини бериш ҳақидаги низомга Марказий банк ўз эътирозини билдирди.

Марказий банк пластик карталардаги пул мажбурий ечиб олиниши ҳақидаги қарор муҳокама порталига қўйилишидан олдинроқ Солиқ қўмитасига бу бўйича ўз эътирозларини билдирган.

МБга кўра, қонуний ва шаффоф механизм йўқлиги сабабли, бундай амалиёт бир қатор қонунларга зид бўлиши мумкин. Қарорнинг бошқа қонун ҳужжатларига, хусусан, Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим.

«Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади», дейилади Марказий банк хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг