Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ҳоким ўринбосарлари ойнинг 15-куни чет элга чиқиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳоким ўринбосарлари ойнинг 15-куни чет элга чиқиши керак»

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Зарбдор туманида бўлганида иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

— Инвестиция манзилли, иқтисодий самарали бўлиши керак. Қайси туманда қандай салоҳият бор, қайси жойга қандай корхона кераклигига қараб, маблағ йўналтириш зарур. Вилоят ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ойнинг 15-куни чет элда юриши, аниқ лойиҳаларга инвестициялар олиб келиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги собиқ тўқимачилик комбинатининг бўш турган бинолари негизида замонавий тўқимачилик мажмуасини барпо этиш, «Жиззах», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зоналарида 2018-2019 йиллар учун режалаштирилган инвестиция, шунингдек, вилоятда енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг