Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега нефть нархи тушса-да, Ўзбекистонда бензин нархи ошмоқда?

Нега нефть нархи тушса-да, Ўзбекистонда бензин нархи ошмоқда?

Фото: «Аutostrada.uz»

«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси импорт хомашё асосида тайёрланган бензин нархини яна оширди.

АИ-95 маркали бензиннинг 1 литри нархи 11 фоиз ошиб, 7200 сўмга етди.

Бундан олдинроқ, 2017 йилнинг ноябрида валюта ва нефть маҳсулотлари бозори либерализациясидан сўнг АИ-95 нархи деярли икки баробар ошиб, 6500 сўмга етганди.

Бу либерализация натижасида юридик шахслар биржа савдоларида ёқилғини сотиш ва сотиб олиш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Бундан ташқари, углеводород хомашёсини олиб кирувчи ташкилотлар мулкчилик шаклидан ва бу хомашё қай мақсадда ишлатилишидан қатъи назар 2020 йилнинг 1 январига қадар бу хомашёни олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви тўловларидан ташқари) озод қилинган.

Қолаверса, «Ўзнефтмаҳсулот» акционерлик жамияти фойда солиғи тўлашда ҳам қатор имтиёзларга эга бўлди ва тежалган маблағларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфлаши лозим.

Шундай қилиб давлат бозорни сифатли ва арзон ёқилғи билан тўлдириш ҳамда ишлаб чиқаришни ошириш учун барча чораларни кўрмоқда. Ташқи бошқарувни камайтириб, бензин «тижорий нарх»ларда сотилиши учун шароит яратмоқда.

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ нарх оширилишини шундай изоҳлади: «Ҳозир нархлар ошиши сабаби тушунарли, маҳсулот таннархи ошди, бу эса ўз навбатида дунё бозорида нефть нархи ошиши билан боғлиқ» («Газета.уз»).

Мақола чоп этилаётган пайтда дунё бозорида «Brent» маркали нефть нархи 64,5 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ҳам нархлар шу атрофда бўлган (бир баррели 62-65 доллар).

Январь ойида нефть нархида қисқа муддатли ўсиш кузатилди ва бир баррелининг баҳоси 70 доллардан ҳам ошди.

Табиийки, нефть нархлари 7,5 фоиз ошиши ортидан Ўзбекистонда ҳам АИ-95 маркали бензин 11 фоиз қимматлади. Демак, нархларга қараганда бензин баҳосига фақат нефть фьючерсларигина таъсир қилмайди. Бу ҳақда компания ҳозирча сукут сақламоқда.

Бир муддат олдин иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев бензин нархининг ошиши соҳанинг зарар кўриб ишлаши ҳисобига бўлаётганини тан олганди.

Соҳадаги ислоҳотларга кўра умумий техник регламент қабул қилинган бўлиб, автомобиль ёнилғиси ва бошқа турдаги ёқилғиларга янги талаблар қўйилган, бу эса Ўзбекистондаги бензин янги стандартларга жавоб беришини англатади.

Лекин кўпчиликни бир савол қизиқтиради: нефть нархининг тушиши ортидан бензин баҳоси ҳам пасаядими? Бозор талаби шу, нарх-наво шаффоф бўлиши лозим. Харидор маҳсулот сотиб оларкан, савол бериши табиий — «нимага асосланиб хомашё арзонлагани ҳолда маҳсулот нархи ошмоқда?».

Агар бензин баҳоси нефть нархига фақат қисман боғланган бўлса ва фақат ошганда ошиб, пасайганда пасаймаса, демак, бу борадаги ислоҳот самара бермаяпти ва соҳада коррупцион манфаатлар сақланиб турибди. 

Импорт бензин нархи тушмоқда

«Jizzakh petroleum» сотаётган импорт бензин нархи бир ой ичида тахминан 6 фоиз, 8500 сўмдан 8000 сўмга қадар арзонлашди. Компания буни харажатлар пасайгани ва импорт ҳажми ошгани билан изоҳлади.

Олдинроқ биз Ўзбекистонда бир литр импорт бензиннинг баҳоси транспорт харажатларисиз 3963 сўмни ташкил қилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эдик.

Россиядан экспорт

Ўзбекистонда бир литр импорт бензиннинг транспорт харажатлари ва бошқа тўловларсиз баҳоси

1 тонна АИ-95 5-класснинг Москва биржасидаги баҳоси

$743

1 тонна АИ-95 5-класснинг Ўзбекистон чегарасидаги баҳоси

 $485,0

Акциз билан бирга (экспорт қилинганда олинади)

$170

Акциз (5%)

 $ 29,1

ҚҚС билан (экспорт қилинганда олинади)

$113

Ўзбекистонда ҚҚС (20%)

$97,0

Экспорт божи

$25,2

Импорт божи (ПҚ-3303)

0%

1 тонна АИ-95 5-класснинг Россиядан экспорт баҳоси

 

$485,0

1 тонна АИ-95 5-класснинг Ўзбекистон ҳудудидаги баҳоси

$611,1

Транспорт харажатларисиз ҳисобланганда минимал нарх

1 тонна = 1333,3 л.

Бир тоннанинг сўмдаги баҳоси

4 973 962 UZS

1 литр учун истеъмол солиғи билан бирга нарх (бир литрдан 232,5 сўм)

3 963 UZS

Россиянинг транспорт компаниялари ёрдами билан Омскдан Тошкентга олиб келинадиган 66 тонна (стандарт темирйўл цистернасига 88 минг литр бензин сиғади) бензин нархини ҳисоблаб чиқдик.

Бунда бир цистерна учун 3200 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланади. Яъни ташиб келиш чиқимининг асосий қисми учун камида 300 сўм (бир литрга) сарфланади.

Нега айнан Омскдан? Омскда «Газпромнефт»нинг йирик ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган бўлиб, у «Jizzakh petroleum»га ёғилғи етказиб беради. Бундан келиб чиқадики, транспортировка қилиш, импортчининг бошқа чиқим ва киримлари бензиннинг деярли ярим нархига тенг келмоқда. Бу ўринда баҳони бошқариш ва нархларни 6 фоиз тушириш учун бўшлиқ пайдо бўлмоқда.

Умид қиламизки, хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қиладиган «Jizzakh petroleum» молиявий ҳисоботни эълон қилади ва Ўзбекистонга импорт қилинадиган бензин нархларини шакллантириш механизми ҳақида маълумот беради.

Солиштириш учун: Қирғизистон нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қилади. Ёқилғи таъминоти билан беш-олти компания шуғулланади. Мамлакатнинг жанубий ҳудудида АИ-92 63 цент ёки 5200 сўм, АИ-95 68 цент ёки 5600 сўм. Шимолда эса янада арзонроқ. Чунки нефть Омскдан олиб келинади. Яна импорт вақтида босиб ўтилган масофа ҳам нархни шакллантиришда инобатга олинади.

Манба: autostrada.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг