Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек тарвузи қайси мамлакатларга кўп сотиляпти?

Ўзбек тарвузи қайси мамлакатларга кўп сотиляпти?

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–июн ойларида хорижга қиймати 29,9 млн AҚШ долларига тенг 130,6 минг тонна тарвуз экспорт қилди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Таъкидланишича, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  1. Россия — 66 минг тонна
  2. Қозоғистон — 44 минг тонна
  3. Қирғизистон — 19 минг тонна
  4. Беларус — 968 тонна
  5. Мўғулистон — 618 тонна
  6. Латвия — 76 тонна
  7. Грузия — 66 тонна
  8. Полша — 61 тонна
  • Бошқа давлатлар — 121 тонна
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг