Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди

Фото: Sud.uz

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди. 

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — «Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси» АЖ (UZNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди. 

Мазкур IPO орқали мамлакат иқтисодиётига қарийб 604 миллион АҚШ доллари жалб қилинди. Бугунги кунда жамғарманинг умумий бозор қиймати эса 1,95 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Энг муҳим жиҳати — эндиликда оддий фуқароларимиздан тортиб халқаро йирик фондларгача йирик давлат активларига сармоя киритиш ва иқтисодий ўсишдан даромад олиш имкониятига эга бўлди. Маҳаллий инвесторлар учун акциялар нархи 4,65 сўм этиб белгиланди, жисмоний шахсларга эса қўшимча 5 фоизлик чегирма тақдим этилди. 

«Black Rock», «Franklin Resources», «Rehwheel» каби дунёнинг энг йирик инвестиция фондлари лойиҳага инвестор сифатида кириб келгани Ўзбекистонга халқаро ишонч кескин ошганини кўрсатмоқда. 

Бу шунчаки акциялар савдоси эмас. Бу – Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлиги, шаффофлиги ва жаҳон молия бозорларига ишонч билан кириб бораётганининг амалий натижасидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг