Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон дунёнинг 80 давлатига 180 турдаги мева-сабзавотни экспорт қилмоқда

Ўзбекистон дунёнинг 80 давлатига 180 турдаги мева-сабзавотни экспорт қилмоқда

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда айни пайтда 180 турдаги мева-сабзавотлар сайёрамизнинг 80 давлати, хусусан, Россия, Хитой, Корея, Япония, Европа иттифоқи мамлакатлари, Туркия ва бошқа давлатларга етказилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг»нинг қайд этишича, жаҳон бозорида маҳсулотларимизга бўлган талабни ошириш, замонавий сақлаш хоналари, логистика ва харидорларга маҳсулотларни етказиб бериш учун сиғими 800 минг тоннадан ортиқ 1300 та совутиш камераси ва омбори фаолият юритяпти.

«Жорий йилда 197 та совутиш хонаси ва камералар қуриб, сақлаш қувватини 100 минг тоннага етказиш режалаштирилган», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг