Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси 2028 йилда ишга туширилади

Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси 2028 йилда ишга туширилади

Россия дизайни асосида Ўзбекистонда қуриладиган атом электр станцияси (АЭС) қиймати тахминан 11 миллиард долларни ташкил қилади ва биринчи энергоблок 2028 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «INTERFAX» хабар берди.

Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Владимир Путиннинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида АЭС лойиҳасига доир ишларга старт берилади.

Икки мамлакат ҳукуматлараро келишувига мувофиқ, Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат АЭС қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа Россиянинг «Росатом» корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг