Ўзбекистонда уй-жой қурилиши қарийб 7 фоизга ошди
2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда 3,3 миллион квадрат метр турар-жой фойдаланишга топширилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга ошган.
Қурилиш ҳажми бўйича энг юқори натижа Тошкент вилоятида қайд этилди. Ҳудудда уч ой давомида 458,3 минг квадрат метр турар-жой фойдаланишга топширилган.
Кейинги ўринларда Хоразм вилояти — 330,4 минг квадрат метр, Бухоро вилояти — 313,2 минг квадрат метр ва Фарғона вилояти — 309,2 минг квадрат метрлик кўрсаткич билан қайд этилган.
Тошкент шаҳрида эса 296,7 минг квадрат метр янги уй-жой фойдаланишга топширилган. Сурхондарё вилоятида 301,3 минг квадрат метр, Наманган вилоятида 280,2 минг квадрат метр турар-жой қурилиши якунланган.
Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 239,2 минг квадрат метрни ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида 170,7 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилган.
Қорақалпоғистон Республикасида 165,3 минг квадрат метр, Жиззах вилоятида 156,1 минг квадрат метр, Андижон вилоятида эса 146,8 минг квадрат метр турар-жой қурилган.
Самарқанд вилоятида 114,3 минг квадрат метрлик кўрсаткич қайд этилган. Энг паст натижа Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда 40,4 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter