Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросини танқид қилди

Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросини танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп қаватли уй-жойлар массивларини бапро этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомилллаштириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида «Обод қишлоқ» дастури ижросини танқид қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Бугунги йиғилишда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турар-жойларни таъмирлаш орқали, уларга муносиб шароит яратиб бериш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.

Жорий йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида, 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгиланиб, бунга 18 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига, яна қўшимча 300 миллион доллар ажратдик. Натижада, биргина ичимлик суви таъминоти соҳасида 1 минг 300 километр тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди, 8,5 минг километр ички йўллар таъмирланди.

Ўтган даврда 2 минг километр электр тармоқлари тортилиб, 1 мингта трансформаторлар янгиланди. Лекин, барча соҳалар ва ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди», — деди Президент.

Давлат раҳбари таъкидлашича, жами 256 та ёки 13 фоиз ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган бўлса, 600 та, яъни 47 фоиз объектлар бўйича тендер якунланмаган. Шундан 290 та мактаб, 164 та боғча, 110 та тиббиёт муассасаси, 12 та маданият, 22 та маҳалла ва 2 та спорт объекти.

Жумладан, Хоразмда – 36 та (49 фоиз), Наманганда – 68 та (64 фоиз), Тошкент вилоятида – 104 та (64 фоиз), Фарғонада – 58 та (50 фоиз), Тошкент шаҳрида – 17 та (85 фоиз) объектлар бўйича тендерлар бошланмаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг