Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенатор Солиқ қўмитаси ишлаб чиққан қарор лойиҳасини «мунозарали» деб атади

Сенатор Солиқ қўмитаси ишлаб чиққан қарор лойиҳасини «мунозарали» деб атади

Одилжон Иминов

Фото: Сенат матбуот хизмати

Шу кунларда интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарор лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

«Мазкур лойиҳанинг айрим жиҳатлари мунозарали», – дейди Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминов.

– Биламизки, Солиқ кодексининг 134-моддасида аниқ қилиб ёзилган, банк мижознинг банкдаги ҳисобварақлари ва омонатлари (депозитлари) мавжудлиги, уларнинг қолдиқлари, кўчирмалари, солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни солиқ органининг сўровига биноан тақдим этиши керак.

Лекин муҳокамага қўйилган ҳужжатда бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн. сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквивалентида бўлган тақдирда) ва транзакциялари сони 10тадан ошган операциялари тўғрисидаги ахборотларни банклар солиқ идораларига тақдим этиши белгиланмоқда.

Солиқ кодексининг 134-моддасида жисмоний шахсларнинг банк карталарига келиб тушган пул маблағларининг айланмаси тўғрисидаги маълумотлар ўз ифодасини топмаган.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, муҳокамага қўйилган ҳужжатга Солиқ кодексида назарда тутилмаган меъёрлар киритилган.

Шу боис кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳужжатни Солиқ кодексига асосан қайта кўриб чиқиш лозим, – дея қайд этди сенатор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг