Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

SIBOS-2025: Octobank Франкфуртда рақамли ечимларни тақдим этмоқда

SIBOS-2025: Octobank Франкфуртда рақамли ечимларни тақдим этмоқда

Octobank SWIFT томонидан ташкил этилган халқаро банк тадбири — SIBOS-2025 кўргазма-конференциясида иштирок этмоқда. Тадбир 29 сентябрдан 2 октябргача Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) Мессе Франкфурт кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

Жорий йилда банк ўз стендига эга экспонент сифатида халқаро миқёсда янги қадам ташламоқда ва илғор рақамли ечимларни, жумладан, замонавий эквайринг технологиялари ва корпоратив тўловларни самарали бошқариш воситаларини намойиш этмоқда.

Тадбир доирасида NASDAQ, Misyon Bank, Arab African International Bank, Aktif Bank, Landesbank Baden-Württemberg, Mashreq Bank ва бошқа етакчи молия ташкилотлари билан самарали учрашувлар ва ишбилармонлик музокаралари бўлиб ўтади.

«SIBOS'га экспонент мақомида қатнашиш — халқаро иштирокимизни ривожлантиришда муҳим босқичдир. Биз нафақат технологик етукликни, балки глобал банк ҳамжамиятида янги стратегик шерикликларга очиқликни ҳам намойиш этмоқдамиз», — деди Octobank бошқаруви раиси Искандар Турсунов.

SIBOS ҳар йили дунёнинг 200 дан ортиқ етакчи банк ва молия муассасаларини бирлаштиради ҳамда молия соҳасида мулоқот ўрнатиш, тажриба алмашиш ва инновацияларни тақдим этиш учун муҳим тадбир ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг