Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган энг илғор давлат органи аниқланди

Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган энг илғор давлат органи аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Глобал тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра "Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган энг илғор давлат органи" номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги 12 йилдан бери жаҳоннинг 160 мамлакатида ҳар йили ўтказиб келиниб, унинг вазифаси тадбиркорлик экотизимини яратиш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

GEN (Global Entrepreneurship Network) Глобал тадбиркорлик тармоғи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, GroundZero коворкинги ва Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази унинг Ўзбекистондаги ташкилотчилари ҳисобланади.
2019 йилда ўтказилган Глобал тадбиркорлик ҳафталигида 2 мингдан ортиқ меҳмонлар, 40 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этишди.

Ташаббус стартап, таълим, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнесни масштаблаш ва бизнесни ўстириш, туризм, маркетинг, ахборот ва коммуникация технологиялари ва бошқа кўплаб соҳаларни қамраб олди.

Сўров тўртта номинация бўйича ўтказилди:
1) Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган энг илғор давлат органи
2) Тадбиркорлар учун энг қулай молиявий ечим
3) Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга ёрдам кўрсатган энг фаол платформа
4) Тадбиркорларни тайёрлаш бўйича энг етакчи таълим муассасаси
5) Энг ёрқин ва истиқболли стартап

Овоз бериш натижалари:

  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 102 овоз
  • Инновациялар вазирлиги — 60 овоз
  • Молия вазирлиги — 29 овоз
  • Марказий банк — 28 овоз
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 16 овоз
  • Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — 16 овоз
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг