Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари олий раҳбариятдаги масъул шахсларга бўлиб берилади

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари олий раҳбариятдаги масъул шахсларга бўлиб берилади

Тошкент вилоятдаги 4 та йирик – Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бўйсинувига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Вилоятнинг ўзида қолган 18 та ҳудудий бирлиги (аввал 22  та эди) республика олий раҳбариятидаги масъул шахсларга бошқарув ва умумий раҳбарлик учун бўлиб берилади. Бу ҳақда «Тошкент ҳақиқати» газетасининг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Администрация раҳбари, ДХХ раҳбари, Бош прокурор, ИИВ вазири эндиликда  ўзларига бириктирилган ҳудудларга ўз асосий ишларидан ажралмаган ҳолда бевосита раҳбарлик қиладилар.

Демак:

  • Қуйичирчиқ, Янгийўл тумани ва шаҳри Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддиновга;
  • Бўка, Пискент, Юқоричирчиқ туманлари Президент маслаҳатчиси Т.Худойбергеновга;
  • Зангиота, Чиноз, Тошкент туманлари ДХХ раҳбари А.Азизовга,
  • Паркент, Қибрай, Бўстонлиқ туманлари ИИВ раҳбари П.Бобожоновга;
  • Бекобод, Оҳангарон тумани ва шаҳри Бош прокурор О.Муродовга;
  • Оққўрғон ва Ўртчирчиқ туманлари вилоятнинг янги раҳбари Р. Холматовга шахсан жавобгарлик билан бириктирилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг