Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ucell»ни нима учун айнан Давлат рақобат қўмитаси сотиб олди?

«Ucell»ни нима учун айнан Давлат рақобат қўмитаси сотиб олди?

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Telia Company» компаниясидан «Ucell» («Coscom» МЧЖ) мобиль операторининг 100 фоизли улушини сотиб олганига изоҳ берди.

1-савол: Нима учун айнан Давлат рақобат қўмитаси «Ucell» улушини сотиб олди? Қўмита томонидан тижорат объектини сотиб олиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Жавоб: «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли.

Давлат рақобат қўмитаси давлат мулкларини бошқариш соҳасида давлат бошқарув органи ҳисобланиб, унган юклатилган вазифаларни бажариш учун акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлари акцияларини (улушлари, пайлари) сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасида фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин экани белгиланган.

«Coscom» МЧЖ ХК муассислари уларга тегишли улушни Давлат рақобат қўмитасига сотишга қарор қилгани ҳисобга олиб, «Coscom» МЧЖ ХК устав капиталидаги улуш олди-бердиси тўғрисидаги шартнома томонларнинг ўзаро келишуви бўйича тузилди.

2-савол: Шартнома суммаси қандай аниқланди ва унга нималар кирди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Coscom» МЧЖ ХКдаги 100 фоизлик улушни 215 млн. АҚШ долларига сотиб олди.

Шартнома суммаси сотувчилар томонидан аниқланди ва таклиф қилиниб, қўмита томонидан қабул қилинди, унинг таркибига «Coscom» МЧЖ ХК активлари ва пассивлари киради.

3-савол: «Ucell»нинг келгуси тақдири қандай? Компания яқин вақтларда хусусийлаштириладими? Агарда хусусийлаштирилса, қандай шартлар асосида амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Маъсулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларида (устав капиталида) давлат улушларини амалга ошириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, хусусийлаштириш масаласи ташаббускор томонидан белгиланган тартибда ариза берилган тақдирда кўриб чиқилади. Бироқ айни вақтда талабномалар йўқ.

Давлат улушини сотиш муддатлари ва шартларини сотувчи белгилайди. Ўзбекистон президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бошқа муддат ва шартлар ўрнатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг