YTONG газоблоклари: немис сифати ва максимал энергия самарадорлиги

100 йиллик тарихга эга Германиянинг YTONG газоблоклари Ўзбекистонда хавфсизлик ва энергия самарадорлигининг янги стандартларини ўрнатмоқда.
Бугунги кунда газобетон ҳақли равишда XXI асрнинг асосий қурилиш материалларидан бири ҳисобланади. Сабаблари аниқ: энергия ресурслари нархининг ошиши энергия самарадорлигини ҳар қандай замонавий лойиҳа учун зарур шартга айлантиради, экология ва чидамлилик талаблари ишлаб чиқувчилар ва хусусий қурувчилар учун одатий ҳолга айланди. Шу нуқтаи назардан, юз йилдан бери автоклавланган газобетон блоклари технологиясини ишлаб чиқаётган Германиянинг YTONG бренди ўз йўналишида стандартларни белгиловчи корхона ҳисобланади.
2022 йилда Ўзбекистонда Германиянинг YTONG бренди остидаги автоклавланган газобетон ишлаб чиқариш заводи ўз фаолиятини расман бошлади. Маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳим босқичга айланди. Эндиликда немис сифатидаги замонавий технологиялар Ўзбекистон мижозлари учун мавжуд. Бу логистикани соддалаштиради ва мижозлар учун харажатларни камайтиради.
Тасдиқланган энергия самарадорлиги: YTONG ҳақиқатан ҳам энергия сарфини камайтиради
EPD (Environmental Product Declaration) тадқиқотлик маркази маълумотларига кўра, YTONG газоблоклари паст иссиқлик ўтказувчанлигига эга, бу эса иссиқлик йўқотилишини сезиларли даражада камайтиради. Бу дегани бинони ёзда совитиш, қишда иситиш учун харажатлар камаяди.
Мустақил тадқиқотлар шуни кўрсатадики, паст иссиқлик ўтказувчанлигига эга ва иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган деворлар ҳарорат ўзгаришига чидамли бўлади ва иссиқлик йўқотишларини сезиларли даражада камайтиради. Иссиқлик хариталарида кўрганимиздек, YTONG газоблокларидан қурилган уйлар совуқни ўтказмайди, анъанавий ғишт деворлари эса энергияни йўқотади.
Бу дегани YTONG газоблоклари ҳақиқий экстремал шароитда ҳам ўз афзалликларини исботлади. YTONG маҳсулотлари меъморлар ва қурувчиларга энергия тежамкорлиги бўйича энг юқори стандартларга эришишга ёрдам беради, муҳандислик тизимларига юкни камайтиради ва охирги фойдаланувчиларнинг қулайлигини таъминлайди. YTONG — бу узоқ муддат давомида хизмат қиладиган, ишончли ва тежамкор маҳсулот ҳисобланади.
YTONG газоблоклари — шунчаки қурилиш материали эмас, балки қарийб асрлик муҳандислик анъаналарининг натижасидир. Немис технологиялари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот Европада ўзининг энергия самарадорлиги ва мустаҳкамлигини исботлади ва ҳозирда Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
YTONG газоблокларидан фойдаланиб, девелоперлар ва хусусий қурувчилар энергияни тежайдиган, ўнлаб йиллар давомида хизмат қиладиган ва замонавий қурилишнинг энг қатъий талабларига жавоб берадиган қурилиш материалини танлайдилар.
YTONG. Вақт билан синалган стандартлар.
YTONG маҳсулотлари билан компания шоурумларида танишишингуз мумкин:
• Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1 (Akfa савдо маркази);
• Тошкент ш., Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 136А.
Қуйидаги телефон рақамлари орқали маслаҳат олишингиз ва буюртма беришингиз мумкин:
+998 99 331 30 30
+998 97 410 97 83
+998 99 213 00 00
Сайт: ytonguzbekistan.uz
Facebook: @ytong.uzbekistan
Instagram: @ytong.uzb
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter