«10 минг қадам пиёда» тажрибаси қайта тикланади — Президент қарори
2026 йил 1 майдан «10 минг қадам пиёда» тажрибаси қайта тикланади ҳамда «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти йўлга қўйилади.
Президент қаорига кўра, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси — 1hls.uz фаолияти учун ҳар йили Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 июнида 1hls.uz платформаси ишга туширилиб, 10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш йўлга қўйилганди. Лойиҳа президентнинг 2022 йил 6 апрелдаги фармони билан бекор қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter