Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳар 100 та уйга нечта компьютер тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳар 100 та уйга нечта компьютер тўғри келиши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига ўртача 76 та шахсий компьютер тўғри келган.

Таҳлиллар мамлакатда рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси изчил ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Жумладан, 2010 йилда ҳар 100 та уй хўжалиги ҳиссасига атиги 12 та компьютер тўғри келган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 47 тага етган.

Шунингдек, 2020 йилда эса уй хўжаликларидаги компьютерлар сони ўртача 60 тани ташкил этган.

Ҳисоботга кўра, кейинги беш йилда ҳам ўсиш давом этган ва 2025 йилда кўрсаткич 76 тагача кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалиги ҳисобига ўртача 67 та кондиционер тўғри келгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг