Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

120 минг доллар қалбаки пуллар савдоси фош этилди

120 минг доллар қалбаки пуллар савдоси фош этилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар шахс ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, фуқаролар М.Ю., М.А. ва З.А. 100 долларлик купюралардаги қалбаки 80 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг доллар эвазига сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, ушланганлардан бири муқаддам судланган бўлган. Тадбир давомида қалбаки валюталар ва савдога оид бошқа далиллар мусодара қилинган.

Шунга ўхшаш ҳолат Навоий вилоятида ҳам аниқланган. Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Қ. қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у фуқаро Р.Б.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 40 минг АҚШ долларини 28 минг долларга сотишга келишган. Тезкор тадбир жараёнида қалбаки валютанинг 10 минг долларлик қисми сотилаётган вақтда у ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг