Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 йил фарзанд кутган тошкентлик оила бирваракайига 3 ўғилли бўлди

16 йил фарзанд кутган тошкентлик оила бирваракайига 3 ўғилли бўлди

Воқеага алоқадор бўлмаган иллюстратив сурат.

Фото: «troe.tv»

Бугун, 25 май куни пойтахтдаги Хўжа Аҳрори Валий жоме масжиди имом-хатиби жума намозидан сўнг жамоатдан бир оила ҳақига алоҳида дуо қилишни сўраб шундай деди:

— Куни кеча бўлган воқеани эшитиб Яратганнинг марҳамати кенглигига яна бир карра иймон келтирамиз. Бир юртдошимиз оиласи билан 16 йил фарзанд кутибди. Шунча йиллик илтижолар ижобати билан аҳли аёли бирданига уч ўғилни дунёга келтирибди. Уларга Муҳаммадаъло, Муҳаммадали, Муҳаммадамин деб исм қўйибдилар. Бизнинг олдимизга келганига сабаб мана шу фарзандларининг ҳақига дуо қилиб қўйишимизни сўрадилар. Фарзандларнинг кичкинаси Муҳаммадамин нимжонроқ туғилгани боис алоҳида даволаниш курсини ўтаётган экан. Ота-онага ҳар бир фарзанд жондан азиз-да! Шу кичкина Муҳаммадамин учун жамоатимиздан алоҳида дуо сўради. Дуо қиламиз, шу учала ўғил бир-бирларини етаклаб улғайишсин ва элига, юртига, динига хизмат қиладиган азамат йигитлар бўлиб вояга етишсин.

Ўз навбатида таҳририятимиз жамоаси ҳам бу дуолар ижобатини тилаб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг