Янги корхоналар очиш бўйича статистика: Тошкент мутлақ етакчи бўлиб турибди

Янги корхоналар ташкил этилишида қайси ҳудудлар етакчи? Миллий статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди. 2025 йилнинг январь–август ойлари давомида республикамизда жами 58 502 та корхона-ташкилотлар ташкил этилган (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга ошган.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 12 796 та;
Тошкент вилояти – 5 788 та;
Хоразм вилояти – 5 251 та;
Фарғона вилояти – 4 814 та;
Самарқанд вилояти – 4 429 та;
Қашқадарё вилояти – 3 654 та;
Сурхондарё вилояти – 3 395 та;
Бухоро вилояти – 3 268 та;
Андижон вилояти – 3 166 та;
Наманган вилояти – 3 044 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 2 684 та;
Жиззах вилояти – 2 483 та;
Навоий вилояти – 2 246 та;
Сирдарё вилояти – 1 484 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter