Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йил давомида меҳнат таътили муддати камайиб боради

2018 йил давомида меҳнат таътили муддати камайиб боради

Фото: «Хabar.uz»

Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилиши белгиланган эди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Шуни ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини ҳисоблаб чиқиш тартиби ишлаб чиқилди.

Меҳнатга вақтбай, ишбай ва тарифсиз тизимларида меҳнат таътили вақтида ходимнинг сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун қабул қилинган тариф ставкани ташкилотда 6 ва ундан ортиқ ой ишлаган ходимларнинг тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг тегишли қисмига ошириш орқали аниқланади.

Шу билан бирга, меҳнат таътили берилганда, уни муддатини ҳисоблаш аниқлаштирилди.

Масалан, 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:

  • 3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 1 иш кунига;
  • 21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 2 иш кунига;
  • 1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 3 иш кунига камаяди.

Мазкур талаблар бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг